«украинадаги уруш» тегли мақолалар


Украинадаги уруш: томонлар тинчлик битимидан нима кутмоқда?
Бугун, 12:09

Украинадаги уруш: томонлар тинчлик битимидан нима кутмоқда?

Украинадаги урушни тугатиш масаласи Мюнхен хавфсизлик конференцияси диққат марказида турибди. Зеленский ҳар қандай музокараларда Украина иштироки бўлиши кераклигини айтмоқда. Трамп ва Путин ўз жамоаларига музокараларни бошлашни буюрган. Хўш, томонлар тинчлик битимидан нималар кутмоқда?

Россия дрони Чернобиль АЭСдаги саркофагга тушди — Украина ҳукумати
Кеча, 13:42

Россия дрони Чернобиль АЭСдаги саркофагга тушди — Украина ҳукумати

Россиянинг жанговар дрони Чернобиль атом станциясининг вайрон бўлган тўртинчи энергия блоки устидаги изоляция иншоотига келиб урилди ва ёнғин чиқишига сабаб бўлди, дея хабар берди Украина ҳукумати. МАГАТЭ портлашни тасдиқлади ва радиация даражаси нормал ҳолатда қолаётганини маълум қилди.

Украина ва Россияда урушда бедарак йўқолганлар сони икки баробар ошди — ХҚХҚ
13 февраль 2025, 17:41

Украина ва Россияда урушда бедарак йўқолганлар сони икки баробар ошди — ХҚХҚ

Халқаро Қизил Хоч қўмитаси Украина ва Россия урушида бедарак йўқолганлар сони бир йилда икки баробардан ортиққа ошиб, 50 минг кишига (бир йил аввал 23 минг киши эди) етганини билдирди. Уларнинг қарийб 90 фоизи ҳарбий хизматчилар ва аёллардир.

«Украина ва Европа ҳар қандай музокараларнинг бир қисми бўлиши керак». Европа сиёсатчилари Трампнинг баёнотларига муносабат билдирди
13 февраль 2025, 17:19

«Украина ва Европа ҳар қандай музокараларнинг бир қисми бўлиши керак». Европа сиёсатчилари Трампнинг баёнотларига муносабат билдирди

Европа давлатлари ТИВ раҳбарлари Трампнинг Киев ўз ерларини қайтариб олиши даргумонлиги ҳақидаги сўзларига жавобан Украинани қўллаб-қувватлашни кучайтириш ва унинг ҳудудий яхлитлигини қўллашга тайёрлигини билдирди. «Украина ва Европа ҳар қандай музокаранинг бир қисми бўлиши керак», — деди вазирлар.

Путин билан учрашув Саудия Арабистонида ўтиши мумкин, Киевнинг НАТОга аъзолиги «эҳтимолдан йироқ». Трамп — Украинадаги уруш тугаши ҳақида
13 февраль 2025, 16:13

Путин билан учрашув Саудия Арабистонида ўтиши мумкин, Киевнинг НАТОга аъзолиги «эҳтимолдан йироқ». Трамп — Украинадаги уруш тугаши ҳақида

Дональд Трамп Россия президенти Владимир Путин билан Саудия Арабистонида учрашиш режалаштирилаётганини маълум қилди. Шунингдек, у Украинанинг НАТОга аъзо бўлишини «реал» деб ҳисобламаслигини айтди ва мамлакатнинг 2014 йилги чегараларига қайтишини «эҳтимолдан йироқ» дея атади.

Зеленский Россия билан ҳудуд алмашиш ҳақида гапирганди. Кремль бундай вариантни рад этди
12 февраль 2025, 17:15

Зеленский Россия билан ҳудуд алмашиш ҳақида гапирганди. Кремль бундай вариантни рад этди

Владимир Зеленский музокараларда Курск вилоятининг Украина назоратидаги бир қисмини Украинанинг Россия аннексия қилган ҳудудлари билан алмаштиришни таклиф қилмоқчи экани ҳақида гапирганди. Кремлга кўра, «бу имконсиз: Россия ҳеч қачон ўз ҳудудини айирбошлаш мавзусини муҳокама қилмаган ва қилмайди».

Трамп Путин билан Украинадаги урушни тугатиш ҳақида гаплашди — NYP
9 февраль 2025, 11:36

Трамп Путин билан Украинадаги урушни тугатиш ҳақида гаплашди — NYP

Трампнинг айтишича, у Путин билан Украинадаги урушни тугатиш ҳақида телефон орқали гаплашди, деб ёзди NYP. «Путин одамлар ортиқ ўлмаслигини хоҳлайди», — дейди АҚШ президенти. Трампга кўра, АҚШ 500 млн долларли нодир ер қазилмалари ва газ эвазига келишувда Украинага хавфсизлик кафолатларини бермоқчи.

45 минг қурбон ва 390 минг ярадор: Зеленский Украинанинг урушдаги йўқотишларини баҳолади
5 февраль 2025, 19:28

45 минг қурбон ва 390 минг ярадор: Зеленский Украинанинг урушдаги йўқотишларини баҳолади

2022 йил февралдан буён украиналик 45 100 нафар ҳарбий ҳалок бўлди, 390 минг нафари яраланди, деб хабар берди Зеленский. Президент Россиянинг йўқотишларига ҳам тўхталиб, тахминан 350 минг ҳарбий ҳалок бўлганини айтди.

АҚШ ёрдам эвазига Украинадан ноёб металларни олмоқчи
4 февраль 2025, 17:18

АҚШ ёрдам эвазига Украинадан ноёб металларни олмоқчи

Дональд Трампнинг айтишича, АҚШ ўз ёрдами эвазига Украинадан нодир ер металларини олишни хоҳлайди. Агар хавфсизлик кафолатлари тақдим этилса, Киев Вашингтон билан ишлашга тайёр, деб ёзмоқда NYT.

Украина уруш бошидан буён Марказий Осиё мамлакатларининг 30 га яқин фуқаросини асирга олган — Украина Адлия вазирлиги
31 январь 2025, 18:08

Украина уруш бошидан буён Марказий Осиё мамлакатларининг 30 га яқин фуқаросини асирга олган — Украина Адлия вазирлиги

Украина Адлия вазирлиги 2022 йил февраль ойида Россиянинг Украинага бостириб кириши бошланганидан бери Марказий Осиё давлатларининг 30 га яқин фуқароси Украина томонидан асирга олингани ҳақида хабар берди.

Путин Украина бўйича музокаралардан бош тортса, Трамп Россияга санкциялар қўлламоқчи
22 январь 2025, 11:45

Путин Украина бўйича музокаралардан бош тортса, Трамп Россияга санкциялар қўлламоқчи

Дональд Трамп агар Россия урушни тўхтатиш бўйича музокаралардан бош тортган тақдирда, санкциялар билан таҳдид қилди, шунингдек, Путинни «ақлли» деб атади. У Путин билан «жуда тез муддатда» гаплашишни режалаштираётганини маълум қилди.

Россиянинг Запорожьега берган зарбаси оқибатида 13 киши ҳалок бўлди, 100 дан ортиқ киши жароҳатланди
9 январь 2025, 14:31

Россиянинг Запорожьега берган зарбаси оқибатида 13 киши ҳалок бўлди, 100 дан ортиқ киши жароҳатланди

Запорожьега Россия қўшинлари томонидан қилинган ҳаво ҳужуми оқибатида 10 дан ортиқ одам ҳалок бўлди, 113 киши жароҳат олди. Украина расмийларига кўра, шаҳарга иккита авиабомба ташланган.

Байден Украинага 2,5 млрд долларлик янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
30 декабрь 2024, 17:40

Байден Украинага 2,5 млрд долларлик янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди

АҚШ президенти Жо Байден «қишга кириб бораётган» Украинага 2,5 млрд долларлик янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди. Ушбу ёрдам ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари, артиллерия снарядлари ва «бошқа ўта муҳим қурол-яроғлар»ни ўз ичига олади.

КХДР Россия-Украина урушида мингдан ортиқ аскарини йўқотди — Жанубий Корея
23 декабрь 2024, 17:40

КХДР Россия-Украина урушида мингдан ортиқ аскарини йўқотди — Жанубий Корея

Жанубий Корея Россиянинг Курск шаҳрида ўтган жангларда камида 100 нафар Шимолий Корея аскари ҳалок бўлгани, 1000 дан ортиқ аскар яраланганини маълум қилди. Шунингдек, Пхеньян қўшимча кучлар юборишга тайёрланаётган бўлиши мумкин. КХДР Россия-Украина урушига 10−12 минг нафар ҳарбий юборгани айтилади.

ЕИ давлатлари ўт очиш тўхтатилган тақдирда, тинчликпарвар кучларини Украинага юборишни муҳокама қилмоқда — Reuters
19 декабрь 2024, 15:21

ЕИ давлатлари ўт очиш тўхтатилган тақдирда, тинчликпарвар кучларини Украинага юборишни муҳокама қилмоқда — Reuters

Европа давлатлари ўт очиш тўхтатилган ёки тинчлик битими тузилган тақдирда, ўн минглаб тинчликпарвар кучларини Украинага юборишни муҳокама қилмоқда, деб ёзади Reuters. Музокаралар ҳали дастлабки босқичда.

Европа Иттифоқи Россияга қарши 15-санкциялар пакетини қабул қилди
16 декабрь 2024, 16:54

Европа Иттифоқи Россияга қарши 15-санкциялар пакетини қабул қилди

Европа Иттифоқи кенгаши Россияга қарши санкцияларнинг 15-пакетини маъқуллади. 54 нафар жисмоний шахс ва 30 та, жумладан, Хитой, Ҳиндистон, БАА ва бошқа мамлакатлар ташкилотлари чекловларга учради. Янги чоралар Россиянинг «соядаги флоти»га ҳам қаратилди.

АҚШ Украинага 500 млн долларлик янги ҳарбий ёрдам пакетини ажратди
13 декабрь 2024, 08:42

АҚШ Украинага 500 млн долларлик янги ҳарбий ёрдам пакетини ажратди

АҚШ Украинага 500 млн долларлик ёрдам пакетини ажратди. 73-ёрдам пакетига HIMARS учун ўқ-дорилар, артиллерия ўқ-дорилари, танкка қарши тизимлар, биологик ҳимоя ускуналари ва дронлар киради.

Россия «яқин кунларда» Украинага яна «Орешник» билан зарба бериши мумкин — АҚШ
12 декабрь 2024, 18:35

Россия «яқин кунларда» Украинага яна «Орешник» билан зарба бериши мумкин — АҚШ

Россия «яқин кунларда» Украинага зарба бериш учун ўрта масофали «Орешник» экспериментал баллистик ракетасини яна ишлатиши мумкин, деб огоҳлантирди АҚШ разведкаси.

НАТО аъзолари орасида Украинанинг иттифоққа аъзо бўлиш таклифи бўйича «консенсус йўқ» — Reuters
3 декабрь 2024, 17:39

НАТО аъзолари орасида Украинанинг иттифоққа аъзо бўлиш таклифи бўйича «консенсус йўқ» — Reuters

НАТО аъзолари орасида Украинани иттифоққа таклиф қилиш учун зарур бўлган «консенсус белгилари йўқ», деб ёзади Reuters. Украина ТИВ мамлакат блок аъзолигига «ҳеч қандай муқобил ёки ўрнини босувчи» аъзоликни қабул қилмаслигини билдирди ва Будапешт меморандумининг «аччиқ тажрибаси»ни эслатди.

Украина армиясининг кучи босиб олинган ерларни қайтаришга етмаяпти — Зеленский
2 декабрь 2024, 16:43

Украина армиясининг кучи босиб олинган ерларни қайтаришга етмаяпти — Зеленский

Украина президенти Владимир Зеленский Украина армиясининг Россия томонидан босиб олинган ҳудудларни озод қилиш учун кучлари етарли эмаслигини айтди. У Украина хавфсизлик кафолатларини олиши ва можарони дипломатик йўл билан ҳал қилиш кераклигини билдирди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг